Линклар

logo-print

Ўзбекистонда қарийб 1500 одам қидирувга берилган


Обидхон қори Назаров.

Обидхон қори Назаров.

Ўзбекистонда диний - экстремистик ва террорчи ташкилотларга мансубликда гумонланаётган 1500га яқин киши қидирилмоқда. Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар тарқатди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси томонидан тузилган рўйхатга 1444 шахс киритилган.

Қидирилаётганларнинг 633 нафари Ўзбекистон исломий ҳаракати, 298 нафари акромийлик, 295 нафари жиҳодчилик, 125 нафари Ҳизбут-Таҳрир, 62 нафари Исломий жиҳод иттифоқи, 25 нафари нурчилар, 4 нафари Таблиғи жамоат, 2 нафари эса Товба гуруҳига аъзоликда гумон қилинмоқда.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг ўзбекистонлик журналист Алексей Волосевичга таяниб ёзишича, қидирилаётганлар рўйхатида Швециядан бошпана олган таниқли имом, суиқасд туфайли икки йилдан бери комада ётган Обидхон қори Назаров ҳам бор. У рўйхатда жиҳодчилар оқими раҳбари сифатида қайд этилган.
XS
SM
MD
LG