Линклар

Эроннинг Бағдоддаги элчиси Ҳасан Данайфар ўз мамлакати Ироқ билан қурол савдоси юзасидан шартнома имзоламаганини билдирди.

24 февралда Рейтер агентлиги ўтган йилнинг ноябрида Эрон Ироққа 195 миллион долларлик қурол сотиш юзасидан шартномани имзолагани ҳақида хабар тарқатган эди. Мазкур хабарга асосланган ҳолда Вашингтон Ироқ ҳукуматидан тушунтириш сўраган.

АҚШ томони Эрондан қурол сотиб олиш БМТнинг Теҳронга нисбатан жорий этган эмбаргосини бузиш ҳисобланишини эслатган.
XS
SM
MD
LG