Линклар

logo-print
Москвада мухолифатчи Борис Немцов 10 суткага, Алексей Навальний 7 суткага қамоққа ҳукм қилинди. Москва шаҳар Тверской туман суди уларни "полицияга бўйсунмаганликда айбдор” деб топди.

Немцов ва Навальний душанба куни Москванинг Манеж майдонида “Болотная” иши бўйича судланаётган фаолларни қўллаш мақсадида норозилик акцияси ўтказган 420 киши билан бирга ҳибсга олинган эди.

24 февралда Москва суди “Болотная” иши бўйича жавобгарликка тортилган саккиз фаолнинг етти нафарини 2,5 йилдан 4 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

24 февраль куни Москвада юзлаб фаол қўлга олинганини қоралаган Халқаро Амнистия ташкилоти буни сўз эркинлиги ва йиғилишлар ўтказиш ҳуқуқларинининг Россия ҳукумати томонидан бузиши, дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG