Линклар

logo-print

Нигерияда жангарилар мактаб ўқувчиларини ўлдирди


"Боко Ҳарам" гуруҳи тарқатган видеолавҳадан олинган сурат.

"Боко Ҳарам" гуруҳи тарқатган видеолавҳадан олинган сурат.

Нигерияда “Боко Ҳарам” гуруҳи жангарилари мамлакат шимоли шарқидаги Йобе вилоятидаги мактаб ўқувчиларини қатлиом қилди.

Нигерия полициясининг сешанба куни маълум қилишича, камида 59 ўқувчи отиб ўлдирилган, айрим ўқувчилар эса тириклайин ёқиб юборилган.Мамлакат президенти Гудлак Жонатан мактабга қилинган ҳужумни “шафқатсиз ва мантиқсиз қотиллик” сифатида баҳолади.

“Боко Ҳарам” гуруҳи номи “Ғарб таълимини тақиқлаш” деган маънони англатади. Мазкур гуруҳ Нигерия шимолида ислом давлати ташкил этиш ғоясини олға суради. Гуруҳ аъзолари тез-тез мактабларга ҳужум уюштиради. Бундай ҳужумлар оқибатида минглаб одамлар ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG