Линклар

Ўзбек муҳожирлари Россиядан ватанига энг кўп пул жўнатаëтганлар рўйхатида яна биринчи


Жаҳон банки ҳисоб-китобига кўра¸ Россиядан хорижга жўнатилаëтган пуллар¸ асосан¸ постсовет ҳудудидаги 10 мамлакатга йўналтирилган ва улар орасида Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллайди.

Жаҳон банки мутахассислари 2012 йилда Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ўз ватанига жами 6¸2 миллиард АҚШ доллари жўнатгани ва бу Россиядан хорижга юборилган умум маблағнинг 24¸6 фоизини ташкил қилганини айтмоқдалар.

Бу борада иккинчилик украиналикларга берилган ва улар 2012 йилда Россиядан 3¸4 миллиард доллар¸ учинчиликни эгаллаган тожикистонликлар эса¸ 3¸1 миллиард доллар маблағ жўнатганлар.

Россиядан хорижга юборилаëтган маблағнинг 97¸7 фоизи асосан 10 собиқ иттифоқдош ҳудудига кетмоқда ва бу рўйхатга Эстония ҳамда Қозоғистон киритилмаган.

Мутахассисларга кўра¸ 2013 йилда ҳам Россиядан ўз ватанига пул жўнатаëтган меҳнат муҳожирлари орасида ўзбекистонликлар биринчиликни сақлаб қолган.

Муҳожирлар сони жиҳатдан ҳам йиллардан бери Россияда биринчи бўлиб келаëтган ўзбекистонликлар сони¸ тахминларга кўра¸ 3-5 миллионни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG