Линклар

Украина миллий бирлик ҳукумати таркиби Евромайдонда эълон қилинади


Виталий Кличко.

Виталий Кличко.

Виктор Януковични ҳокимиятдан ағдарган норозилик намойишлари етакчилари ва Украинадаги сиëсий мухолифат партиялари миллий бирлик ҳукумати тузиш борасида келишувга эришдилар.

Иккала томон намояндаларидан тузиладиган бу ҳукумат таркиби¸ Майдон кенгаши эълон қилган баëнотга кўра¸ Киевдаги Мустақиллик майдонида бугун кечқурун халққа тақдим этилади.

Украина парламенти раиси ва муваққат президент Александр Турчиновнинг билдиришича¸ янги ҳукумат таркиби пайшанба куни парламент муҳокамасига қўйилади.

25 февраль куни Украинада президент сайловолди кампанияси расман бошланди. Ҳозирча Евромайдон етакчилари орасидан Виталий Кличконинг президентликка ягона номзод бўлиши кутилмоқда.

Евромайдон босими остида қамоқдан озод қилинган собиқ Бош вазир Юлия Тимошенконинг на президентлик ва на Бош вазирлик лавозимига даъво қилмаслиги кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG