Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:01

Сан-Францискодаги кўприк суиқасд бўйича рекорд ўрнатди


"Олтин дарвоза" кўприги.
"Олтин дарвоза" кўприги.
АҚШнинг Сан-Франциско шаҳридаги машҳур “Олтин дарвозалар” кўприги 2013 йилда ўз-ўзини ўлдириш жойи сифатида ўзига хос рекорд ўрнатди.

Кўприк устида ўз жонига қасд қилиш бўйича статистика юрғизаëтган The Bridge Rail Foundation ноҳукумат ташкилоти 2013 йилда 70 метрлик бу кўприкдан ўзини Сан-Франциско кўрфази сувларига ташлаш орқали 46 одам ўлганини эълон қилди.

Айни пайтда¸ 118 нафар жонига қасд қилишни режалаган америкаликларни полициячилар ўз-ўзини ўлдириш қароридан воз кечтиришга муваффақ бўлган.

The Bridge Rail Foundation маҳаллий ҳокимиятга кўп марта мурожаат қилиб¸ кўприк тагида ўзини сувга отганларни ушлаб қолувчи махсус тўр ўрнатишни сўраб келмоқда.

Аммо ҳозирча бу тўр ўрнатиш учун лозим бўлган 66 миллион доллар маблағ ажратиш пайсалга солинмоқда.
XS
SM
MD
LG