Линклар

Қирғизистонда янги таъсис этилган Бирлашган миллий мухолифат ҳаракати асосчилари мамлакатни ривожлантириш бўйича муқобил дастур тақдим этажакларини билдирдилар.

Бугун Бишкекда бўлиб ўтган таъсис қурултойида ҳаракат аъзолари Қирғизистонда президент ваколатлари чекланган парламент республикаси ўрнатишни қўллаб-қувватлаш ҳақида резолюция қабул қилдилар.

Қурултой қатнашчилари шунингдек¸ Россия етакчилигидаги Божхоналар иттифоқига Қирғизистоннинг қўшилиш-қўшилмаслиги масаласи юзасидан умумхалқ референдуми ўтказиш таклифини илгари сурдилар.

Декабрь ойида президент Алмазбек Атамабаев Қирғизистонни Божхоналар иттифоқига қўшиш учун лозим кўрилган ҳаракатлар дастурини Бишкек манфаатларини инобатга олмасликда айблаган эди.

Бугун парламентда қилган чиқишида Қирғизистон Иқтисод вазири Бишкекнинг бу иттифоққа қачон қўшилиши мавҳум эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG