Линклар

logo-print

“Катта пора” жанжали марказида қолган Эрдўғон ҳукумати адлия тизими устидан назоратни кучайтирди


Бош вазир Эрдўғон ва президент Гул.

Бош вазир Эрдўғон ва президент Гул.

Туркия президенти Абдулла Гул мамлакатдаги ҳакам ва прокурорларни лавозимга тайинлашдаги ҳукумат назоратини кучайтирувчи қонунга қўл қўйди.

Бу қонун танқидчилари уни катта бизнес эгалари¸ ҳукумат юқори амалдорлари ва улар яқинлари¸ хусусан Бош вазирнинг ўз оиласига нисбатан қўйилаëтган коррупция айбларига нисбатан авторитар жавоб сифатида талқин қилишмоқда.

“Катта пора” деб аталаëтган коррупция жанжали доирасида ҳукумат юзлаб полиция ва прокуратура ходимларини ишдан бўшатди ва бу ҳаракатлар ҳам Эрдўғон ҳукуматининг ўз рухсатисиз бундай текширувларни бошлаганларни жазолаш кампанияси сифатида кўрилмоқда.

Сешанба куни Эрдўғоннинг ўз ўғли билан уйда сақланаëтган ўнлаб миллион нақд еврони қандай қилиб яшириш ҳақидаги телефон суҳбати экани иддао этилаëтган ëзувлар Интернетда пайдо бўлди.

Бу аудиоëзувларни сохта деб атаëтган Эрдўғон¸ уни март ойига белгиланган маҳаллий сайловлар ва август ойига белгиланган президент сайлови арафасида ўз ҳукуматига қарши уюштирилган фитнанинг бир қисми деб баҳолади.
XS
SM
MD
LG