Линклар

logo-print

Карзай келишувга қўл қўймаса¸ НАТО йил охирида Афғонистонни буткул тарк этади


НАТО Бош котиби Расмуссен (чапда) АҚШ Мудофаа вазири Ҳейгел билан Брюсселда.

НАТО Бош котиби Расмуссен (чапда) АҚШ Мудофаа вазири Ҳейгел билан Брюсселда.

Оқ уй Пентагонга Афғонистонда қолаëтган 33 минг Америка ҳарбийсини йил охирига қадар олиб чиқишга ҳозирлик бошлашни буюрганидан бир кун ўтиб¸ АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел Брюсселда НАТО Мудофаа вазирлари билан учрашмоқда.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай апрель ойига мўлжалланган сайловга қадар АҚШ билан икки томонлама Хавфсизлик келишувига қўй қўйиш фикридан йироқ эканини таъкидламоқда. Айни пайтда Карзай¸ бундай келишувга қўл қўйиш учун Вашингтондан жиддий ëн беришлар талаб қилмоқда.

Ғарб Карзай билан келиша олмаëтган мазкур вазиятда¸ НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссенга кўра¸ йил охирига қадар Афғонистондаги халқаро қўшинларни бутунлай олиб чиқиш эҳтимоли кучаймоқда:

- Президент Карзай хавфсизлик келишувини имзолашга тайëр эмас кўринади. Биз сайловлардан кейин келадиган янги афғон президенти билан бирга ишлашга тайëрмиз. Бизга маъқул ечимга кўра¸ Афғонистон хавфсизлик кучларига 2014 йилдан кейин ҳам ëрдам бериш мақсадида трейнинг миссияси билан мамлакатда қолишни истаймиз. Аммо бунга асос бўлувчи ҳуқуқий замин бўлмаса¸ жорий йил охирига қадар бутун қўшинни олиб чиқишга мажбур бўламиз¸ деди НАТО Бош котиби бугун Брюсселда қилган чиқишида.
XS
SM
MD
LG