Линклар

Ўзбекистон аэропортларида Россияга мева -чева олиб бориш тақиқланди


Ўзбекистон аэропортларида Россияга ўсимлик маҳсулотлари олиб ўтиш вақтинча тақиқланди.

Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкатининг расмий сайтида билдирилишича, бунга Россия Ветеринар ва фитосанитария назорати федерал хизматининг мамлакат ҳудудига йўловчилар томонидан ўсимлик маҳсулотлари олиб киришни тақиқлаш тўғрисидаги қарори сабаб бўлган.

Ўсимлик маҳсулотлари рўйхатига Россия федерал хизмати ўт-алафлар меваларини, декоратив ўсимликлар, сабзавот ва мевалар, ёнғоқ, қоқи маҳсулотларини киритган.
XS
SM
MD
LG