Линклар

logo-print

Ҳуқуқ фаоллари сиёсий тутқун ҳаёти хавф остида эканини иддао қилмоқда


“Қашқадарё вилояти Косон шаҳридаги УЯ 64/51 қаттиқ режимли жазони ўташ маҳкамасида сиёсий тутқун Асроржон Исажонов ўлим ёқасида турибди”, деб баёнот тарқатди “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси.

Баёнотда айтилишича, Исажонов мунтазам тарзда колониянинг оператив ходими Баҳодир Хўжаназаров томонидан қийноқларга ва ноинсоний муносабатларга дучор қилинмоқда. Исажанов онаси билан сўнгги учрашуви чоғида бундай хўрликларга ортиқ чидай олмаслигини айтган.

“Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиб, Ўзбекистон ҳукуматидан бу каби кўринишларга барҳам беришни талаб қилмоқда.

1981 йилда Тошкентда туғилган Асроржон Исажонов 2000 йилда Конституциявий тузимга тажовуз қилиш, жамоат тартибига ва хавфсизлигига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш моддалари билан 13 йилга қамалган. 2009 йилда унинг жазо муддати яна 4 йилга узайтирилган.
XS
SM
MD
LG