Линклар

Сурия пойтахти Дамашқ яқинида ҳукумат кучлари пистирмасига дуч келган 170 қуроли исёнчи ўлдирилди.

SANA агентлигининг билдиришича, исёнчилар чоршанба куни эрталаб ўзлари назорат қилаётган туманда пистирмага учраган. Маълумотда ўлдирилганлар “Ал Қоида”га алоқадор “Ал Нусра фронти” гуруҳи аъзолари бўлгани айтилмоқда. Улар орасида Саудия Арабистони, Қатар ва Чеченистон фуқаролари бор.

Британиядаги Сурия ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари эса 70 исёнчи ўлдирилганини билдирмоқда.

“Ал Нусра фронти” гуруҳи президент Башар Ассадни ҳокимиятдан ағдариб, ислом давлати ташкил қилиниши учун курашаётган гуруҳ ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG