Линклар

logo-print

Қозоғистон ўзбек машиналари импортини тақиқлагани Божхона иттифоқи билан боғлиқ эмас


Божхона иттифоқи расмийлари Қозоғистонга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган машиналар импорти мазкур тузилма талаби билан тақиқлангани тўғрисидаги хабарларни инкор қилди.

Божхона иттифоқи матбуот хизмати Озодлик сўровига юборган жавобида айтилишича, ўзбек автомобилларига тақиқ Қозоғистон ҳукумати тарафидан, бир томонлама тарзда жорий қилинган.

Россия, Беларус ва Қозоғистонни ўз ичига олган Божхона иттифоқи котибиятига кўра, мазкур санкциялар Қозоғистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши муносабати билан жорий қилингани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга мос эмас. “Божхона иттифоқининг транспорт хавфсизлигига доир регламенти 2015 йилдагина кучга киради”, дейилади мактубда.

Тузилма вакиллари Озодликка юборган мактубига Қозоғистон ҳукуматининг 2013 йил 25 декабр куни қабул қилган қарори илова қилинган.

Ўтган ҳафта, Қозоғистоннинг баъзи агентликлари мамлакат Божхона иттифоқига қўшилгани муносабати билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Daewoo Nexia ва Matiz автмобиллари импорти тақиқланганини хабар қилган эди.
XS
SM
MD
LG