Линклар

Остонада ўзбек машиналарига қўйилган тақиқ бўйича музокара бўлди


Остона шаҳрида ўзбек машиналарига қўйилган тақиқ бўйича бўлиб ўтган музокарада Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари Акмал Камолов ва Қозоғистон Саноат ва янги технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Альберт Рау иштирок этган.

Бу ҳақда хабар қилган UzDaily.uz сайти маълумотига кўра, тадбирда Қозоғистоннинг бир томонлама тартибда Ўзбекистон машиналари импортини тўхтатгани муҳокама қилиниб, ушбу масалани ижобий ҳал қилишда томонлар ўзаро мақбул йўлни топишга келишилган.

Евросиё Иқтисодий комиссияси расмийлари Қозоғистоннинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаëтган Nexia ва Matiz автообиллари сотиб олишни тўхтатишига Божхона Иттифоқи қоидаларининг алоқаси йўқлигини айтишди.

Қозоқ нашрлари бу тақиқнинг ўзбек машиналари техник даражаси Божхона Иттифоқи талабига мос келмаслиги боис жорий этилганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG