Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:06

OzodlikOnline: Ўзбекистон аэропортларида Сизни қандай текширишди?


Тошкент аэропортидаги божхона текшируви жараëни...
Тошкент аэропортидаги божхона текшируви жараëни...
Озодлик манбаларига кўра¸ йил бошидан Ўзбекистон аэропортларидан кириб-чиқувчиларнинг компютер¸ планшет¸ мобил телефон ва флэшкаларини назорат қилиш кучайтирилган. МХХ ходимлари йўловчиларнинг исломий¸ мухолиф ва мустақил Интернет нашрларига қизиқишини ўрганиб¸ айрим ҳолларда¸ бундай сайтлар муштарийларига чора кўрмоқда. Сиз ҳам шундай текширувга дуч келдингизми? 3 март куни Тошкент вақти билан 21:05дан бошлаб шу мавзудаги жонли суҳбатга қўшилинг!

Ўзбекистон аэропортларида йўловчиларга тегишли компьютер ва мобил телефонларни текшириш чоралари кучайтирилди. Россиядаги меҳнат муҳожирлари Озодликка етказган бу хабарни Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматидаги Озодлик манбаси тасдиқлади. Унинг айтишича, мамлакатнинг халқаро мақомга эга аэропортларида хориждан келаётган ва хорижга жўнаб кетаётган йўловчилар шахсий текширувдан ўтказилиб, юклари тинтилмоқда.

Озодликка мурожаат қилган Россиядаги айрим меҳнат муҳожирларининг гувоҳлик беришича¸ Тошкент аэропортида йўловчиларга тегишли мобил телефон, компьютер ва флеш карталардан тақиқланган материалларни қидириш жараёни кучайтирилган.



Озодлик суҳбатлашган муҳожирлардан бирининг таъкидича¸ Россиядан Ўзбекистонга кираëтганлар махсус мосламалар ëрдамида текширилмоқда¸ улар ëнидаги электрон ахборот воситаларидаги материаллар ва улар хотираси
синчковлик билан ўрганилмоқда.

Озодлик суҳбатдошлари¸ текширувчиларни асосан компютер ва мобил телефон ва бошқа мосламалардаги диний мавзудаги материаллар қизиқтирмоқда. Шунингдек¸ улар Россиядаги муҳожирнинг қайси ахборот сайтларига киргани аниқлаш учун компютер ëки телефон хотирасини ҳам титкиламоқда.

Ўзбекистоннинг халқаро мақомга эга бўлган аэропортларида электрон ахборот ташувчи мосламаларни текшириш кучайтирилганини Озодликнинг Миллий хавфсизлик хизматидаги манбаси ҳам тасдиқлади.

Шундай аэропорлардан бирида айни шу иш билан шуғулланаëтган МХХ мулозими ҳам хориждан келаётган, ҳам хорижга жўнаб кетаётган йўловчиларнинг мобил телефонлари, компьютер ва флэш карталарини синчковлик билан текшириш тўғрисида МХХ раҳбариятидан топшириқ берилганини тасдиқлади.

“Бизда асосан, мамлакатга Россиядан кириб келаётган йўловчилар текширилмоқда. Лекин жўнаб кетаётганларнинг юклари ҳам, ўзлари ҳам текширувдан ўтказилмоқда. Россиядан келаётган йўловчиларни текширишга икки-уч киши қўйилади. Асосан, диний мавзудаги материалларни аниқлаш бўйича иш олиб борилаяпти”, деди МХХ ходими.

Бу расмийнинг қўшимча қилишича, топилган материаллармазмунига қараб, "қонунбузар"ларга чора кўрилмоқда.

“Кўпинча ёнларида тақиқланган материаллар чиққан йўловчиларга маъмурий жавобгарлик кўрилмоқда. Лекин жиноий жавобгарликка тортилаётганлар ҳам бор. Масалан, кейинги уч ой ичида бир нечта шундай ҳолат бўлди. Ҳозир Тоҳир Йўлдошнинг ваъзлари ёки Жундуллоҳ материаллари (Ўзбекистон Исломий ҳаракати тарғибот бўлими-таҳр.) тез-тез чиқяпти. Бир марта ҳатто Россияга кетаётган йўловчи телефонидан аудио ёзув чиқди ва уни рейсдан тушириб қолдик. Бундай ҳолларда йўлвочи аэропртга махсус бириктирилган жиноят қидирув бўлими ходими томонидан ҳибсга олинади”, дейди МХХ ходими.

Сизнингча¸ бу текширувлар қайси қонунлар асосида ўтказилмоқда?

Бундай текширувларга Сиз ҳам дуч келдингизми?

Бу жараëн қандай ўтди ва текширувчилар айнан нима изладилар?

Бу текширувларнинг¸ асосан¸ Россиядан келаëтган меҳнат муҳожирларига нисбатан қўлланилиши сабаблари нима деб ўйлайсиз?

Бу текширувлар ҳақидаги хабар ортидан Ўзбекистонга борсангиз¸ қандай эҳтиëт чоралари қўллайсиз?


Бу ва бошқа қатор саволларни Сиз билан OzodlikOnline жонли интерактив дастурининг душанба 3 март куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида муҳокама қиламиз.

OzodOvoz va OzodlikOnline Skype манзиллари орқали Сиз ҳам бу мулоқотда бевосита иштирок этинг.

Мабодо айни кун ва айни соатда Skype орқали мулоқотга қўшила олмасангиз¸ марҳамат Озодликнинг Facebook ëки Одноклассники ижтимоий тармоғидаги саҳифасига кириб¸ шарҳ ва мулоҳазаларингизни ëзиб қолдиринг¸ суҳбат давомида уларни ўқиб эшиттирамиз. Бунинг учун ижтимоий тармоқлардан Озодлик радиоси деб қидиринг ва дўстларимиз сафига қўшилинг!

Ўз мулоҳазалари билан жонли суҳбатга қўшилиш истагидаги муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!





OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG