Линклар

logo-print
Фуқароларидан ўз конституциясига зид тарзда четга чиқиш визаси талаб қилувчи дунёнинг саноқли давлатларидан бири бўлган Ўзбекистонда бу изн акс этган стикер дефицити вужудга келди. Электр¸ газ ва бензиндан кейин чет элга чиқиш "изни" ҳам камëблик касб қилди.

Наманганлик 30 яшар Зулайхо чет элга чиқиш учун рухсатнома сўраб тегишли тизимларга мурожаат қилганига икки ой бўлганига қарамай¸ ҳалигача чиқиш визасидан дарак йўқлигини айтади:

- Мен фарзандимни Кореяга ташлаб келувдим. Оилам ўша ерда. Тезда Ўзбекистонга келиб¸ чиқиш визамни янгилаб қайтиб кетмоқчи эдим. Лекин ишим юришмади. Тартибга кўра 15 кунда бериши керак эди¸ аммо икки ойдан бери чиқиш визасидан дарак йўқ. 25 февраль куни борсам¸ Наманган ОВИР ининг эшигига эълон ëпиштириб қўйишибди. Бу эълонда стикер тугагани учун ҳужжат бериш тўхтатилади¸ деб ëзиб қўйишибди¸ дейди Зулайхо.

Зулайҳонинг Озодликка айтишича ОВИР тизими онани фарзанддан¸акани укадан айирадиган фалокатга айланган.

Ўзбекистонлик таниқли рассом Вячеслав Охунов эса бу тизимни одамларни судсиз жазолайдиган мудҳиш машина, деб билади.

Нуфузли халқаро анжуманларга таклиф қилинган ўзбек рассоми Вячеслав Охунов икки йилдан бери чиқиш визасини ололмагани боис ОВИР идорасини судга берди:

-- Мен ОВИР идорасини судга бердим. Суд терговида қатнашган ОВИР мулозимлари сизга расман виза бермаслик ҳақида буюришди, деб айтишди. Суд раиси ким буюрди, деб сўраганида, Миллий хавфсизлик хизмати деб айтишди, дейди рассом Озодликнинг айни мавзуга бағишланган Қурултой эшиттиришида.

Жаҳон таниган рассомнинг Озодликка айтишича, ОВИР мулозими унинг мамлакатдан чиқарилмайдиганлар рўйхатига киритилганини маълум қилган.

Вячеслав Охунов ОВИР мулозимидан МХХ юборган қоғозни кўрсатишни талаб қилганида “бу ҳужжат махфийдир ва махсус сейфда сақланади, уни кўришга ҳатто бизга ҳам изн берилмаган”, деган жавобни олган.

Ўзбекистон фуқароларнинг ҳаракатланиш ҳуқуқи чекланишига хизмат қиладиган чиқиш визаси режимини сақлаб қолаётган саноқли мамлакатлардан бири ҳисобланади.

Бу мавзудаги Қурултой эшиттиришини мана бу ерда тинглаш мумкин:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG