Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:55

Adidas мажбурий меҳнат ҳисобига етиштирилган ўзбек пахтасидан фойдаланмаслик уринишга етакчилик қилмоқда


Спорт кийимлари ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланадиган дунёга машхур Adidas ширкати Ўзбекистонда болалар ва мажбурий меҳнат эвазига етиштирилган пахтадан фойдаланишга чек қўйиш йўлидаги уринишда етакчилик қилмоқда.

Пайшанба куни “Responsible Sourcing Network” ташкилоти эълон қилган ҳисоботга кўра, Adidas ўз дўконлари учун спорт кийимлари тикадиган фабрикалардан пахта хом ашёси қайси давлатдан сотиб олингани кўрсатувчи ҳужжатларни талаб қилмоқда.

Ҳисоботда H&M, Levi Strauss, M&S, Nike, Tesco, VF ва Walmart ширкатлари ҳам ўз таъминотчиларига айни талабни қўймоқда.

Ўзбекистонда пахта етиштиришда мажбурий меҳнатдан фойдаланилгани боис ҳуқуқ ҳимоячилари хориж ширкатларини Ўзбекистон пахтасидан тайёрланган маҳсулотларга бойкот эълон қилишга чақириб келмоқда.

Ҳозирга қадар дунёнинг 108 та чакана савдо ширкати Ўзбекистон пахтасидан тайёрланган маҳсулотлардан воз кечган.

2013 йил Ўзбекистонда 3 миллион 350 минг тонна пахта ҳосили етиштирилди.

Пахтадан кўриладиган ялпи даромад миқдори 1,12 миллиард долларни ташкил эътиши маълум қилинди.

2013 йилги пахта мавсумда Озодлик радиосига маълум бўлган қурбонлар сони камида тўққиз кишини ташкил қилди.
XS
SM
MD
LG