Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:34

Элчи: Ўзбекистон-Россия савдо айланмаси рекорд даражага етди


Ўзбекистоннинг РФдаги элчиси З.Пўлатхўжаев (ч) ва "Адолатли Россия" партияси раиси С.Миронов.
Ўзбекистоннинг РФдаги элчиси З.Пўлатхўжаев (ч) ва "Адолатли Россия" партияси раиси С.Миронов.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Зиёдулла Пўлатхўжаев Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо ҳажми рекорд даражага етганини билдирди.

Расмий маълумотларга кўра, 2013 йилда икки давлат ўртасида савдо 9,4 фоизга кўпайиб, 8,3 миллиард АҚШ долларидан ошган.

Ўтган йил Россия Ўзбекистондаги лойиҳаларга 600 миллион доллар сармоя ётқизган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб 12.uz ахборот порталининг билдиришича, Россия Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳамкорлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган.

Айни пайтда, ўзбекистонлик меҳнат мухожирлари Россиядан хорижга пул жўнатишда пешқадам бўлиб келмоқда.

Россия Марказий банки маълумотига кўра, 2013 йилнинг тўққиз ойи давомида Россиядаги мухожирлар Ўзбекистонга 4 миллиард 908 миллион АҚШ доллари миқдорида пул ўтказган.
XS
SM
MD
LG