Линклар

АҚШдаги “Responsible Sourcing Network” ташкилоти спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи машхур Adidas ширкатининг Ўзбекистонда болалар ва мажбурий меҳнат эвазига етиштирилган пахтадан фойдаланишга чек қўйиш йўлидаги уринишларини олқишлади.

Спорт кийимлари ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланадиган дунёга машхур Adidas ширкати Ўзбекистонда болалар ва мажбурий меҳнат эвазига етиштирилган пахтадан фойдаланишга чек қўйиш йўлидаги уринишда етакчилик қилмоқда.

Пайшанба куни “Responsible Sourcing Network” ташкилоти эълон қилган ҳисоботга кўра, Adidas ўз дўконлари учун спорт кийимлари тикадиган фабрикалардан пахта хом ашёси қайси давлатдан сотиб олингани кўрсатувчи ҳужжатларни талаб қилмоқда.

-Adidas ширкатининг бу иши тахсинга сазовор, - дейди Берлиндаги Ўзбекистон-Германия форуми раҳбари Умида Ниёзова.

Ўзбекистонда болалар меҳнатига қарши курашиб келаётган Ўзбекистон-Германия форуми Ўзбекистонда пахта етиштиришда мажбурий меҳнатдан фойдаланилгани боис хориж ширкатларини Ўзбекистон пахтасидан тайёрланган маҳсулотларга бойкот эълон қилишга чақириб келмоқда.

-Ширкатлар учун моддий жиҳатдан ўзбек пахтасидан воз кечиш жуда мушкул бир қарор. Лекин маънавий томондан қаралса, болалар меҳнати маҳсули бўлган пахтадан кийим тайёрлаш шармандалик. Бундай ширкатлар Европа ва Шимолий Америкадаги мижозларидан айрилиши мумкин. “Name & Shame” деб аталувчи тарғибот кампаниямиз доирасида ҳозир бошқа ширкатларни ҳам Ўзбекистон ҳукуматини болалар меҳнатига чек қўйишга мажбурлаш учун бу мамлакат пахтасини сотиб олмасликка чақиряпмиз, - дейди Ниёзова.

Ҳозирда H&M, Levi Strauss, M&S, Nike, Tesco, VF ва Walmart ширкатлари ҳам ўз таъминотчиларига айни талабни қўймоқда.

Ҳозирга қадар дунёнинг 108 та чакана савдо ширкати Ўзбекистон пахтасидан тайёрланган маҳсулотлардан воз кечган.

2013 йил Ўзбекистонда 3 миллион 350 минг тонна пахта ҳосили етиштирилди.

Пахтадан кўриладиган ялпи даромад миқдори 1,12 миллиард долларни ташкил эътиши маълум қилинди.

2013 йилги пахта мавсумда Озодлик радиосига маълум бўлган қурбонлар сони камида тўққиз кишини ташкил қилди.

“Responsible Sourcing Network” ташкилотига кўра, ўтган йилги мавсумида Ўзбекистонда 1 миллиондан ортиқ одам, жумладан, балоғатга етмаган болалар мажбурий меҳнатга жалб қилинган.

2013 йилги пахта қурбонлари сони эса 11 кишини ташкил этган. Ўзбекистон ҳукумати эса пахта саноатида болалар меҳнатидан фойдаланилишини рад этиб келади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG