Линклар

Россия Федерация Кенгаши Қримга рус қўшинлари киритилишини маъқуллади


Симферопол шаҳридаги Қрим Парламенти биносини қўриқлаётган қуролли ҳарбийлар, 2014 йил 1 март.

Симферопол шаҳридаги Қрим Парламенти биносини қўриқлаётган қуролли ҳарбийлар, 2014 йил 1 март.

Россия парламентининг юқори палатаси Федерация кенгаши Украинанинг Қрим Мухтор Республикасида Россия қуролли кучларидан фойдаланишни бир овоздан ёқлаб овоз берди. Россия Президенти Владимир Путин Россия қўшинлари Украинадаги сиёсий вазият “нормаллашгунига қадар” керак бўлиши мумкинлигини билдирган.


Россия парламентининг юқори палатаси Федерация кенгаши Украинанинг Қрим Мухтор Республикасида Россия қуролли кучларидан фойдаланишни бир овоздан ёқлаб овоз берди. Россия Президенти Владимир Путин Россия қўшинлари Украинадаги сиёсий вазият “нормаллашгунига қадар” керак бўлиши мумкинлигини билдирган.

Украинадаги УДАР партияси етакчиси Виталий Кличко мамлакат президенти вазифасини вақтинча бажараётган Александр Турчиновни БМТга мурожаат қилиб, Россия парламенти қабул қилган қарор хусусида зудлик билан Хавфсизлик Кенгаши йиғилиши ўтказишни талаб қилишга чақирди.

Партия матбуот хизматига кўра, Кличко зудлик билан Украина парламенти сессиясини ўтказиб, депутатлар Россиянинг Қора денгиз флоти Қримдаги базадан фойдаланиши тўғрисидаги келишувни бекор қилишни кўриб чиқишни талаб қилмоқда.

1 март куни Россия парламентининг юқори палатаси Федерация кенгаши Украинанинг Қрим мухтор республикасида Россия қуролли кучларидан фойдаланишга рухсат бериш ҳақидаги президент Владимир Путиннинг мурожаатини бир овоздан қўллаб-қувватлади.

Россия Федерация кенгаши қароридан сўнг Украинадаги “Ўнг сектор” сафарбарлик эълон қилиш ва барча бўлинмаларини қуроллантиришга чақирди.

Шанба куни Қрим Мухтор Республикасининг россияпараст Бош вазири Сергей Аксёнов президент Путинга ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Россия Президентининг маъмурияти Сергей Аксёновнинг мурожаатини эътиборсиз қолдирмаслигини билдирди.

Бош вазир Аксёнов Қримдаги ҳамма ҳарбийлар, милиция, чегара ва хавфсизлик хизматлари фақат унинг буйруғига бўйсуниши кераклигини эълон қилган.

Қрим Бош вазири бундан норози бўлган қўмондонлар истеъфога чиқиши кераклигини таъкидлаган.

Шанба куни Киев шаҳрида Украина Бош вазири Арсений Яценюк Россияни Қрим ярим оролидаги барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.

Яценюк Украина Россиянинг “провокациялари”га жавоб қайтармаслигини урғулади.

АҚШ президенти Барак Обама Россиянинг Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлари ҳақидаги хабарлардан жиддий ташвиш билдирди.

28 февраль куни Оқ уйда журналистлар олдида сўзлаган Обама бундай ҳаракатлар учун албатта жавобгарлик бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

- (Интервенция) Украина халқи томонидан ҳал этилиши керак бўлган масалаларга жиддий аралашувдир. Бу Россиянинг Украина мустақиллиги, суверенлиги ва чегараларини ҳурмат қилиш ҳақидаги ваъдаларига ва халқаро қонунларга зиддир, - дея баёнот берди АҚШ президенти.

АҚШ президенти Барак Обама Россия ҳарбийларининг Украинага ҳар қандай интервенцияси учун Москва жавобгар бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Жума куни Россия аскарлари экани тахмин қилинган қуролли ҳарбийлар Қримдаги муҳим аэропортларга жойлаштирилди.

Шанбага ўтар кечаси бортида юзлаб россиялик ҳарбийлар бўлган транспорт самолётлар Қримдаги аэропортларга қўнгани хабар қилинди.

Росия Украина ҳукумати билан анча олдин имзоланган келишувга мувофиқ Россия денгиз флоти кучлари Қримнинг Севастопол портидан фойдаланиб келмоқда.

28 февраль куни Россиянинг БМТдаги элчиси Витали Чуркин Россия ҳарбийларининг Қримдаги барча хатти-ҳаракати ўзаро келишув асосида амалга ошганини таъкидлади.

- Албатта, ҳаммангиз Россиянинг Қора денгиз флоти Севастополдаги базадан фойдаланиш тўғрисида Украина билан шартномага эга эканини биласиз. Биз ўша шартнома асосида ҳаракат қиляпмиз,- дея баён қилди Россиянинг БМТдаги элчиси Витали Чуркин.

Украина президенти вазифасини вақтинча бажараётган Александр Турчинов Россияни Қримга бостириб кирганликда айблади.

Турчинов Россияни “провокациялар”ни тўхтатишга ва ўз ҳарбийларини олиб чиқишга чақирди.

Александр Турчинов россияпараст Сергей Аксёнов 27 феврал куни Қрим Мухтор Республикасига янги Бош вазири этиб тайинланганини тан олишдан бош тортди.

Турчинов Аксёновнинг Қрим Бош вазири этиб тайинлангани ноқонуний дея эълон қилинган ҳужжатга имзо чекди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG