Линклар

Ғарб Россия ҳарбийлари Украина ҳудудига бостириб кирганини қоралади


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

АҚШ Россия ҳарбийларининг Украина ҳудудига бостириб кирганини қоралаб, Россия ҳукуматини Қримдан ўз қўшинларини олиб чиқишга чақирди.

Шанба куни Оқ Уй Россиянинг халқаро қонунларни бузишда давом этиши Москвани кўпроқ “сиёсий ва иқтисодий изоляцияда қолиши”га туртки бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Украинада юзага келган вазиятни муҳокама қилиш учун якшанба куни НАТО Кенгаши фавқулодда йиғин ўтказди.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Твиттер орқали “Қримдаги вазият зудлик билан юмшатилиши кераклиги”ни билдирди.

Европа Иттифоқининг (ЕИ) Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Москвани халқаро мажбуриятларини бажаришга, Украинадан қўшинларини олиб чиқшга ва ўз қарашларини “тинч йўл орқали” илгари суришга чақирди.

Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш учун душанба куни ЕИ Ташқи ишлар вазирлари фавқулодда йиғилиш ўтказади.
XS
SM
MD
LG