Линклар

logo-print

Ғарб Россияни Украинадан ўз қўшинларини олиб чиқишга чақирди


АҚШ Президенти Б.Обама (ў) ва Россия Президенти В.Путин, Мексика, 2012 йил.

АҚШ Президенти Б.Обама (ў) ва Россия Президенти В.Путин, Мексика, 2012 йил.

Қўшма Штатлар Россиянинг Украина ҳудудига қўшин киритганини қоралаб, Москвани Қримдан ўз ҳарбийларини олиб чиқишга чақирди. Украинада юзага келган вазиятни муҳокама қилиш учун якшанба куни НАТО Кенгаши фавқулодда йиғин ўтказди. Кремл эса Россия Украинадаги “ўз манфаатлари ва рус тилида сўзлашувчи аҳолини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга экани”ни таъкидламоқда.

Қўшма Штатлар Россиянинг Украина ҳудудига қўшин киритганини қоралаб, Москвани Қримдан ўз ҳарбийларини олиб чиқишга чақирди. Украинада юзага келган вазиятни муҳокама қилиш учун якшанба куни НАТО Кенгаши фавқулодда йиғин ўтказди. Кремл эса Россия Украинадаги “ўз манфаатлари ва рус тилида сўзлашувчи аҳолини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга экани”ни таъкидламоқда.

АҚШ Россия ҳарбийларининг Украина ҳудудига бостириб кирганини қоралаб, Россия ҳукуматини Қримдан ўз қўшинларини олиб чиқишга чақирди.

Оқ Уй расмийларига кўра, шанба куни АҚШ Президенти Барак Обама Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали ўтказган 90 дақиқали мулоқоти чоғида Россия раҳбарига масалага ечим топишнинг мақбул йўли Украина ҳукумати ва халқаро воситачилар билан тўғридан-тўғри тинч мулоқот ўтказиш эканини таъкидлаган.

Оқ Уй Россиянинг халқаро қонунларни бузишда давом этиши Москвани кўпроқ “сиёсий ва иқтисодий изоляцияда қолиши”га туртки бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Кремл маълумотига кўра, Владимир Путин АҚШ раҳбарига Москва “ўз манфаатлари ва Украинадаги рус тилида сўзлашувчи аҳолини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга экани”ни билдирган.

Айни пайтда Пентагон раҳбари Чак Ҳейгел россиялик ҳамкасби Сергей Шойгуга “Россия минтақада янада беқарор вазиятни юзага келтириши, Россия халқаро ҳамжамиятдан кўпроқ изоляцияда қолиши, вазиятнинг кескинлашиши Европа ва халқаро хавфсизликка таҳдид солиши” мумкинлигидан огоҳлантирган.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда сессиясида чиқиш қилган АҚШнинг БМТдаги элчиси Саманта Пауэр Россияни халқаро мажбуриятларини бузаётганликда айблади.

Пауэр вазиятни юмшатиш учун Украинага Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ва БМТ кузатувчиларини жойлаштириш кераклигини урғулади.

- Россиянинг Украинага интервенциясига чек қўядиган вақт келди. Россия ҳарбийлари Украинани тарк этиши, Украина халқининг хоҳиш-иродасини ҳурмат қилиши ва сиёсий диалоглар давом этиши керак, - дея баён қилди АҚШнинг БМТдаги элчиси.

Украинанинг БМТдаги элчиси Юрий Сергеев: "Россиянинг “босқинчилиги”ни тўхтатиш учун Хавфсизлик кенгаши бор имкониятни ишга солиши керак", деди.

Украинада юзага келган вазиятни муҳокама қилиш учун якшанба куни НАТО Кенгаши фавқулодда йиғин ўтказди.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Твиттер орқали “Қримдаги вазият зудлик билан юмшатилиши кераклиги”ни билдирди.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Москвани халқаро мажбуриятларини бажаришга, Украинадан қўшинларини олиб чиқишга ва ўз қарашларини “тинч йўл орқали” илгари суришга чақирди.

Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш учун душанба куни ЕИ Ташқи ишлар вазирлари фавқулодда йиғилиш ўтказишни режалаган.

Россия парламенти мамлакат қўшинларини Қримга киритишга рухсат берганидан сўнг Украина ўз армиясини жанговар шай ҳолатга келтирди.

Украина президенти вазифасини вақтинча бажараётган Олександр Турчинов буни шанба куни телевидение орқали қилган чиқишида эълон қилди.

- Мен, агрессия хавфини назарга олган ҳолда, Украина қуролли кучларини тўлиқ жанговар ҳолатга келтириш тўғрисида буйруқ бердим, - дея баён қилди Олександр Турчинов.

Айни пайтда Турчинов ҳукумат Украинадаги ядровий объектлар, аэропортлар ва бошқа “стратегик” иншоотларда хавфсизликни таъминлаш чораларини кучайтираётганини қўшимча қилди.

Олександр Турчинов Россиянинг Украинага бостириб кирганини ҳеч қандай сабаб оқламаслигини алоҳида таъкидлади.

АҚШ, Франция ва Канада раҳбарлари Украинага ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Канада Москвадаги ўз элчисини маслаҳатлашув учун чақиртириб олди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG