Линклар

Хитой расмийлари Кунмингдаги қотилликда шинжонлик "сепаратчилар"ни айблади


Кунминг вокзалида текширув ўтказаётган Хитой полицияси ходими, 2014 йил 2 март.

Кунминг вокзалида текширув ўтказаётган Хитой полицияси ходими, 2014 йил 2 март.

Хитой расмийлари шинжонлик уйғурларни темир йўл вокзалида мудҳиш қотиллик содир этганликда айблади.

Шанба куни Хитойнинг жануби-ғарбий минтақасида жойлашган Кунминг шаҳридаги вокзалда қора кийимдаги бир гуруҳ шахс одамларга пичоқ билан ҳужум қилгани оқибатида камида 29 одам нобуд бўлди, 130 киши жароҳат олди.

Давлатга қарашли Синхуа агентлиги полиция ходимлари ҳужумчи экани гумон қилинган тўрт шахсни отиб ўлдирганини хабар қилди.

Хитой расмийлари воқеани “уюштирилган, аввалдан режаланган террор ҳужуми” дея баҳолади.

Кейинроқ Кунминг расмийлари қотилликни Шинжон Уйғур Мухториятидан келган "сепаратчилар" амалга оширганига ишора қилувчи далиллар борлигини айтди.
XS
SM
MD
LG