Линклар

Ўзбекистон Чехия Республикасини енгиллаштирилган виза тартиби жорий қилинган давлатлар рўйхатига киритди.

Тошкентдаги Чехиянинг элчихонаси маълумотига кўра, 2014 йил 6 мартдан Ўзбекистон Республикасининг элчихона ва консулхоналари Чехия фуқароларига визаларни, ҳужжат қабул қилинган кундан ташқари, икки иш кунида бериши назарда тутилган.

Янги тартибга кўра, чехияликлар виза олишида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлаган таклифномани тақдим этиши талаб қилинмайди.

Ўзбекистонга бизнес мақсадида сафар қилмоқчи бўлган чехияликларга кўпи билан бир йиллик виза, туризм мақсадида сафар қилмоқчи бўлганларга бир ойлик виза берилади.

Битта тўлов орқали бир марта ёки кўп марта киришга мўлжалланган виза олиш мумкин бўлади.

Агар Чехия фуқароси хусусий шахс таклифига биноан Ўзбекистонга бормоқчи бўлса, аввалгидек ўша шахсдан келган таклифномани тақдим этиши керак бўлади.
XS
SM
MD
LG