Линклар

Арсений Яценюк: "Биз фожиа бўсағасидамиз"


Украина Бош вазири Арсений Яценюк.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк.

Якшанба куни Киев шаҳрида журналистлар олдида сўзлаган Украина Бош вазири Арсений Яценюк “Биз фожиа бўсағасидамиз”, деди.

Яценюк Россия Президенти Владимир Путинни Қримдан рус қўшинларини олиб чиқишга чақирди.

Киевдаги чиқишича Украина Бош вазири "Россиянинг хатти-ҳаракатлари менинг мамлакатимга қарши уруш эълон қилишга тенгдир”, дея баёнот берди.

Яценюкнинг баёнотлари Россия парламентининг юқори палатаси Федерация кенгаши президент Путинга Украинанинг Қрим мухтор республикасида Россия қуролли кучларидан фойдаланишни бир овоздан ёқлаб овоз берганидан бир кун кейин янгради.

Россиянинг хатти-ҳаракатига жавобан Украина заҳирадаги ҳарбий кучларга сафарбар эълон қилди.
XS
SM
MD
LG