Линклар

logo-print

Расмуссен: Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракати Европада хавфсизлигига таҳдид


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Россия Украинадаги хатти-ҳаракати орқали Европадаги тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётганини айтди.

Якшанба куни Брюсселда сўзлаган Расмуссен Россияни “вазиятни юмшатишга” чақирди.

Расмуссен бу гапни Украиндаги вазият муҳокама этилиши режаланган НАТО фавқулодда йиғилиши бошланишидан олдин айтди.

Сиёсий қарорлар қабул қиладиган НАТО Кенгашининг йиғилиши Польшанинг илтимосига мувофиқ ўтказилмоқда.

Варшава Россия кучларининг қўшни Украинага интервенциясини Польша хавфсизлигига таҳдид дея баҳоламоқда.
XS
SM
MD
LG