Линклар

АҚШ Давлат котиби Россиянинг Украинадаги ҳатти-ҳаракатини қоралади


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россиянинг Украинадаги ҳатти-ҳаракатини “ақл бовар қилмас агрессия акти” деб, уни қоралади.

Якшанба куни эрталаб АҚШнинг CBS телеканалида сўзлаган Керри Қўшма Штатлар ва бошқа давлатлар Россиянинг ҳатти-ҳаракатига жавобан бу мамлакатни иқтисодий изоляция қилиш учун санкциялар қўллаши мумкинлигини таъкидлади.

Жон Керри саноати тараққий этган Катта Саккизлик гуруҳига аъзо давлатлар июнь ойида Россиянинг Сочи шаҳрида ўтиши режаланган саммитини бойкот қилиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

Давлат котибига кўра, виза чеклови жорий қилиш, банкдаги маблағларни музлатиш, савдо ва инвестиция жарималари жорий этиш каби масалалар ҳам муҳокама қилинмоқда.

Керри ўзинингКатта Саккизлик ва бошқа давлатлар Ташқи ишлар вазирлари билан сўзлашгани ва ҳамма Россияни иқтисодий изоляция қилишга тайёр эканини билдирганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG