Линклар

Москвада урушга қарши норозилик акцияси ўтказган ўнлаб одам қўлга олинди


Россия Украинага ҳарбий куч киритганига қарши Москвада норозилик акцияси ўтказган ўнлаб одам полиция томонидан ҳибсга олинди.

Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, 40 киши Москва марказида жойлашган Мудофаа вазирлиги биноси олдида “жамоатчилик тартибини бузганлик” айби билан қўлга олинган.

Воқеани кузатган Ovdinfo инсон ҳуқуқлари ташкилоти якшанба куни 100 киши ҳибсга олинганини билдирди.

Москванинг Қизил майдони ва Кремлга яқин жойлашган Манежная майдонида ҳам урушга қарши норозилик акцияси ўтказилди.

Ovdinfo бу тадбирда 30 киши қўлга олинганини билдирди. Айни пайтда Украинадаги Кремл сиёсатини қўллаб Москвада руслар ўтказган намойишга ҳеч қандай тўсқинлик бўлмади.

Москва шаҳар полициясига кўра, Кремл сиёсатини ёқлаб ўтказилган намойишда 27 минг киши қатнашган.
XS
SM
MD
LG