Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:24

Афғонистондаги портлашда 13 киши ўлди


Афғонистоннинг Лўгар вилоятида ичида портловчи модда бўлган автомобиль портлаши оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди.

Маълумотларга кўра, портлаш мосламаси толибларга тегишли уй ҳудудида муддатидан олдин ишга тушган.

Маҳаллий полиция вакилларининг таъкидлашларича, экстремистлар вилоят маъмурий маркази ҳисобланмиш Пули-Алам шаҳрининг гавжум жойида террорчилик ҳужуми уюштиришни кўзлаганлар, бироқ бомба муддатидан аввал портлаб кетган.

Портлаш натижасида тўққиз нафар жанггари, икки аёл ва икки бола ҳалок бўлган.

Толибон вакиллари бу борада ҳали бирор изоҳ берганлари йўқ.
XS
SM
MD
LG