Линклар

logo-print

Германия канцлери Москвани қабул қилиб бўлмайдиган интервенцияда айблади


Германия канцлери Ангела Меркель.

Германия канцлери Ангела Меркель.

Россия президенти Владимир Путин Украинада халқаро “мулоқот гуруҳи” тузиш таклифига розилик берди. Германия ҳукумати томонидан тарқатилган баёнотда президент Путин канцлер Ангела Меркелнинг Украинада сиёсий мулоқот бошлаш учун зудлик билан мулоқот гуруҳи ва текширув миссияси тузиш таклифини қабул қилгани айтилади.

Германия канцлери матбуот котиби Георг Штрайтернинг маълум қилишича, Ангела Меркель Владимир Путин билан телефон орқали суҳбат чоғида Москвани Украинага нисбатан номақбул интервенция шаклида халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузганликда айблаган.

Бу орада АҚШ Давлат департаменти Давлат котиби Жон Керри Украина янги раҳбарларини қўллаш учун сешанба куни Киевга боражаги ҳақида маълум қилди. Аввалроқ Керри Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатини “ақл бовар қилмас агрессия акти” дея қоралаб чиққанди.
XS
SM
MD
LG