Линклар

Украина ҳукумати Ҳарбий-денгиз флоти раҳбарини лавозимидан бўшатди


Денис Березовский.

Денис Березовский.

Украинанинг янги ҳукумати Ҳарбий-денгиз флоти раҳбари Денис Березовскийни лавозимидан озод қилиб, унга қарши давлатга хиёнат моддаси бўйича жиноят иши қўзғатди.

1 март куни Украина Ҳарбий-денгиз флоти раҳбари этиб тайинланган контрадмирал Березовский Севастополдаги ўз штабини топшириб чиқиб кетганидан кейин ишдан бўшатилди.

Россия телевидениеси Березовскийни Қрим парламенти томонидан мухторият Бош вазири этиб тайинланган россияпараст Сергей Аксёновга содиқлик қасамёдини келтирганини намойиш қилган.

Украин расмийлари томонидан тан олинмаган Аксёнов Қрим ярим оролидаги ҳарбий-денгиз кучларига “ўзини ўзи сайлаб олган” Киевдан келаётган ҳар қанақа буйруқни эътиборсиз қолдиришни амр қилган.
XS
SM
MD
LG