Линклар

Шу йилнинг 28 февралидан 2 мартигача Фарғона шаҳрида ўзбек-қирғиз чегараси делимитация ва демаркацияси бўйича икки давлат ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

“Учрашув чоғида томонлар ўзбек-қирғиз давлат чегараси чизиғини белгилаш лойиҳаси ва тегишли картографик материалларни кўриб чиқишни давом эттирдилар, шунингдек, айрим участкаларда дала текширувларини ўтказдилар”, дейилади вазирлик хабарномасида.

Сўнгги пайтларда чегара масаласи бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон масъуллари ҳар ўн кунда учрашиб туришибди. Икки мамлакат вакилларининг аввалги учрашуви 10 февралдан 16 февралгача Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида ўтказилганди.

Ўзбек-қирғиз чегараси қарийб 1400 километрни ташкил қилади. Ҳозирги пайтда унинг 354 километри аниқланмай қолмоқда. Бу ерда 50 дан ортиқ баҳсли ҳудуд жойлашган.
XS
SM
MD
LG