Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:45

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Лаҳорга самолёт қатновини тўхтатди


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкати Тошкент-Лаҳор йўналиши бўйлаб ҳаво қатновини номаълум муддатга тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда Покистоннинг Dawn нашри хабар қилади.

Бу Покистонни Марказий Осиё мамлакатлари билан бевосита боғлаб турувчи ягона рейс эди.

Миллий авиаширкат матбуот хизмати ҳозирча мазкур қатнов тўхтатилишига оид бирор расмий изоҳ бермади.

Айни пайтда Покистон оммавий ахборот воситалари бунга Ўзбекистон ва Покистон ўртасида виза чекловлари жорий қилингани, бунинг ортидан эса йўловчилар оқими камайиб кетгани сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда.
XS
SM
MD
LG