Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 05:24

Россия Қримдаги Украина қуролли кучларига ультиматум эълон қилди


Россия Қора Денгиз флоти қўмондони Александр Витко Қримдаги Украина қуролли кучларига маҳаллий вақт билан сешанба куни соат 05.00гача (Тошкент вақти билан 08.00) таслим бўлиш, акс ҳолда Қримдаги ҳарбий базалар ишғол қилиниши борасида ультиматум эълон қилди.

Дунёнинг саноатлашган етакчи етти давлати Россияда ўтказилиши белгиланган Катта саккизлик саммитида иштирок этишга тайёргарлик ишларини тўхтатиб қўйганларини эълон қилди. Россиянинг Украина суверенитетини бузаётгани халқаро ҳамжамият томонидан қораланмоқда.



Россия Қора Денгиз флоти қўмондони Александр Витко Қримдаги Украина қуролли кучларига маҳаллий вақт билан сешанба куни соат 05.00гача (Тошкент вақти билан 08.00) таслим бўлиш, акс ҳолда Қримдаги ҳарбий базалар ишғол қилиниши борасида ультиматум эълон қилди.

Бунга оид хабарни Украина Мудофаа вазирлиги тарқатди. Россия Қора денгиз флоти бу борада изоҳ бергани йўқ.

"Россия фақат ютқазади"

Оқ уй якшанба куни Катта еттилик етакчилари номидан бунга оид қўшма баёнотни эълон қилди.

АҚШ, Европа кенгаши ва Европа комиссияси президенти номидан эълон қилинган баёнотда Россиянинг “Украина суверенитети ва ҳудудий яҳлитлигини очиқчасига бузаётгани” қораланган. Москванинг ҳаракатлари Катта еттилик ва Катта саккизлик гуруҳлари амал қиладиган “принцип ва қадриятларни” бузади, дейилади яна баёнотда.

Катта еттилик гуруҳига АҚШ, Британия, Германия, Италия, Канада, Франция ва Япония киради. Бу давлатлар Россияни ўз ичига олувчи Катта саккизлик гуруҳига ҳам киради. Россиянинг Сочи шаҳри жорий йил июнь ойида Катта саккизлик саммитига мезбонлик қилиши белгиланган.

Якшанба куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия тарафидан амалга оширилаётган “ақл бовар қилмас агрессияни” қоралади ҳамда АҚШ ва бошқа мамлакатлар бунга “жддий жавоб қайтаришидан” огоҳлантирди.

Керри виза чеклови, молиявий активларнинг музлатилиши ҳамда савдо ва саромоя чекловига доир жазо чоралари кўрилиши эҳтимолларидан огоҳлантирди.

- Россия Президенти Владимир Путин бу билан ҳеч нарсага эриша олмайди. Агар у муаммони ҳал қилмаса, балким у қайсидир муддат Қримда ўз қўшинларини ушлаб туриши мумкин, лекин амалда у халқаро майдонда ютқазади. Россия ютқазади, Россия халқи ютқазади; у Олимпия ўйинлари – 60 миллиард долларлик дабдабадан орттирган шуҳратини ютқазади, у Сочида Катта саккизлик саммитини ўтказа олмайди. У ҳатто Катта сакккизлик гуруҳида қололмаслиги мумкин, дея огоҳлантирди Керри.

АҚШ Давлат департаментига кўра, Қўшма Штатлар “Украина халқининг ўз келажагини, ташқи аралашув ёки провокациясиз ўзи белгилай олиши ҳуқуқини” қўллаб-қувватлашини намойиш қилиш мақсадида Керри сешанба куни Киевга сафар қилади.

"Ҳимоякор" босқинчи?

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинанинг Қрим яриморолига киритилган Россия қўшинлари бу минтақада яшовчи русларни ҳимоя қилмоқда, дея баёнот берди.

Симферополдаги Россия ҳарбийси экани тахмин қилинган аскар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:46 0:00

Лавров душанба куни Женевада бошланган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғинидаги чиқишида, “сиёсий вазият нормаллашувига қадар” Украинада Россия қўшинларини ушлаб туриш зарурати бор, дея иддао қилди.

- Гап фуқароларимиз ва миллатдошларимизни ҳимоя қилишимиз тўғрисида, одамнинг энг асосий ҳуқуқи, яшаш ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳақида кетмоқда. Вазиятни қандайдир агрессия сифатида талқин қилаётганлар, бизга турли санкциялар ва бойкотлар билан таҳдид қилаётганлар Украинада мунтазам ва изчил тарзда ўзларига яқин сиёсий кучларни ультиматумлар, мулоқотни рад қилиш, Украина жануби ва шарқида вужудга келган хавотирларни инобатга олмасликка рағбатлантирган ва Украина жамиятининг бўлинишига олиб келган ҳамкорларимизнинг ўзларидир, деди Лавров.

Украинанинг янги ҳукуматини озчиликлар ҳуқуқарини бузаётганликда айблаб, Украинанинг аксар минтақаларини ультрамиллатчилар назоратига ўтганини таъкидлади Лавров.

Унинг яна иддао қилишича, “ультрамиллатчиларнинг зўравонлиги руслар ва русийзабон аҳолининг ҳаёти ва манфаатларига таҳдид қилмоқда”.

Лавров душанба куни БМТ Бош котиби Бан Ки Мун билан учрашиб, юзага келган бўҳронни муҳокама қилади. Лавро билан учрашувдан олдин Бан Россияни “вазиятни янада кескинлаштириши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан тийилишга чақирди”.

Айни пайтда, душанба куни Киевга сафар қилган Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг вазият “жуда кескин ва хавфли” тус олганидан огоҳлантирди.

- Вазият ҳал қилинмайдиган бўлса, Россия Украина суверенитети ва ҳудудий яҳлтилигини ҳурмат қилишга кўндирилмайдиган бўлса, бунинг бошқа оқибатлари бўлади, деди Ҳейг.

Британия Ташқи ишлар вазири Украинада юзага келган вазиятни 21-асрдаги энг йирик бўҳрон дея атади.

Украина Россияни ҳарбий интервенция амалга ошираётганликда айблаб, Кремльдан ўз қўшинларини Қримдан олиб чиқишни талаб қилмоқда.

Украина Олий радаси якшанба куни Укриана хавфсизлиги гарантлари ҳисобланган АҚШ ва Буюк Британия ҳамда бошқа халқаро ташкилотларга мурожаат қилиб, мамлакатга ўз кузатувчиларини жўнатиш ва атом электростанцияларини қўриқлашда ёрдам кўрсатишни сўради. АҚШ ва Британия Россия билан биргаликда 1994 йилда Украинанинг ядровий қуролдан воз кечиши эвазига бу мамлакат ҳудудий яҳлитлигини кафолатлашга келишиб олган.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофааси кенгаши котиби Андрей Парубий мамлакатдан қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилинганини билдирди. Унинг якшанба куни айтишича, ҳарбий комендатуралар ҳозирча фақатгина миллий армия эҳтиёж сезаётган шахсларнигина чақиртирмоқда.

НАТО раҳбарияти БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳомийлигидаги халқаро кузатувчилар миссияси Қримга бора олиши учун Россияни ўз қўшинларини қайтариб олишга чақирди.

Германия ҳукуматининг якашанба куни билдиришича, Путин “сиёсий мулоқот бошлаш мақсадида, эҳтимол ЕХҲТ бошчилигида текширув миссияси ва мулоқот гуруҳини” тузиш таклийини қабул қилган.

Немислар баёнотида айтилишича, Германия канцлери Ангела Меркель бу таклифни Путин билан телефон суҳбатида илгари сурган.

АҚШ Давлат котибининг Европа масалалари бўйича ёрдамчиси Виктория Нуланд Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан музокара қилгани душанба куни Венага боради.

АҚШ расмийларига кўра, Нуланд Қримга халқаро кузатувчиларни жўнатиш ва “Россияни ўз қўшинларини чақритириб олишга кўндириб бўладиган тақдирда, Россия кучлари ўрнига кенгроқ мандатга эга бўлган миссияни жойлаштириш” йўлларини муҳокама қилишни режалаштирган.

Душанба куни ЕИ ташқи ишлар вазирлари ҳам Украина борасида фавқулодда йиғин ўтказади.
XS
SM
MD
LG