Линклар

Украинага уруш очмоқчи бўлган Россия қимматбаҳо қоғозлар бозори касодга учради


Евронинг нархи илк бор 50 рубльдан ортди. Доллар ҳам рекорд даражадаги 36,4 рубльга чиқди.

Евронинг нархи илк бор 50 рубльдан ортди. Доллар ҳам рекорд даражадаги 36,4 рубльга чиқди.

Москванинг Украинадаги аралашуви Россия молиявий бозорининг душанба куни тушиб кетишига олиб келди. Миллий валюта – рубльнинг доллар ва еврога нисбатан қадри мисли кўрилмаган нуқтага тушди.

Москванинг Украинада эҳтимолий интервенция бошлаши Россия иқтисоди учун катта оқибатларга олиб келишига доир хавотирлар кучаймоқда.

Москва Биржасидаги кўрсаткичлар куннинг биринчи ярмида 10 фоизга пастлаб кетди. Евронинг нархи илк бор 50 рубльдан ортди. Рубльнинг долларга нисбатан қадри ҳам рекодр даражадаги 36,4 кўрсаткичидан ҳам тушиб кетди.

Айни пайтда, рубль қадрини мувозанатда ушлаб туриш уриниши ўлароқ, Россия Марказий банки кутилмаганда устама фоизни 5,5 фоизлик кўрсаткичдан 7 фоизга чиқарди.
XS
SM
MD
LG