Линклар

АҚШ дипломати Украинага ЕХҲТ кузатувчилари "дарҳол" юборилиши керак, демоқда


АҚШнинг Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидаги вакили мазкур тузилма Украинага “дарҳол” ўз кузатувичларини юбориши керак дея баёнот берди. АҚШ дипломати Дэниел Баер бу баёнотини душанба куни Венада ЕХҲТ саммити бошланишидан олдин эълон қилди.

ЕХҲТ йиғинида Россия Украинанинг Қрим минтақасига ўз қўшинларини ташлаши ортидан келиб чиққан вазият муҳокама қилинади. Баер кузатувчилар миссияси “мониторинг амалга ошириш орқали можароларнинг олдини олади; миллий озчилик вакиллари ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди; ҳудудий яҳлитлик ҳурмат қилинишини тарғиб қилади; ва минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлайди”, дея билдирди.

Айни пайтда, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун матбуот котибининг маълум қилишича, БМТ раҳбари душанба куни Украина бўҳронини муҳокама қилгани Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG