Линклар

Лавров Қримдаги Россия қўшинлари русларни ҳимоя қилмоқда, дея иддао қилмоқда


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинанинг Қрим яриморолига киритилган Россия қўшинлари бу минтақада яшовчи русларни ҳимоя қилмоқда, дея баёнот берди.

Лавров душанба куни Женевада бошланган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғинидаги чиқишида, “сиёсий вазият нормаллашувига қадар” Украинада Россия қўшинларини ушлаб туриш зарурати бор, дея иддао қилди.

Лавров Украинанинг янги ҳукуматини озчиликлар ҳуқуқарини бузаётганликда айблаб, Украинанинг аксар минтақаларини ультрамиллатчилар назоратига ўтганини таъкидлади.

Унинг яна иддао қилишича, “ультрамиллатчиларнинг зўравонлиги руслар ва русийзабон аҳолининг ҳаёти ва манфаатларига таҳдид қилмоқда”.

Лавров Украинадаги роли боис Россияга нисбатан “санкция ва бойкотлар” билан таҳдид қилаётган Ғарб давлатларини кескин танқид остига олди.

Украина Россияни ҳарбий интервенция амалга ошираётганликда айблаб, Кремльдан ўз қўшинларини Қримдан олиб чиқишни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG