Линклар

logo-print
Покистон пойтахти Исломободда суд биносига қилинган ҳужум оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди. 20дан ортиқ одам жароҳатланди.

Исломобод шаҳри туманларидан бирида жойлашган суд биносида отишма ва портлаш овози эшитилиб тургани хабар қилинмоқда.

Ассошиэйтед Пресс агентлигига полиция расмийси Наби Аваннинг “бир гуруҳ қуролланган одамлар судьялар ва адвокатлар идоралари жойлашган” бинога бостириб кирди, деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда. Унинг айтишича, ҳужумчилар қўл грнаталарини ишлатган.

Исломобод полицияси бошлиғи Сикандар Ҳайатнинг мухбирларга маълум қилишича, ҳужумчиларнинг икки нафари ўзларини портлатиб юборганлар.

Ҳужум Покистон ҳукумати жангарилар тарафидан эълон қилинган бир ойлик сулҳга жавобан Толибон ҳаракатига қарши ҳаво ҳужумларини тўхтатганидан бир кун ўтиб амалга оширилди.
XS
SM
MD
LG