Линклар

logo-print

Украинанинг Донецк шаҳрида россияпарастлар ҳукумат биносини эгаллаб олди


Хабарларга кўра, бино ичида 20га яқин журналист ва маҳаллий ҳукумат вакиллари қолмоқда.

Хабарларга кўра, бино ичида 20га яқин журналист ва маҳаллий ҳукумат вакиллари қолмоқда.

Украина шарқидаги Донецк шаҳрида россияпараст намойишчилар ҳукумат биносини босиб олди. Хабарларга кўра, намойишчилар бинонинг биринчи қаватини эгаллаб олган. Бу бино устига уч кун аввал Россия байроғи тикилган эди.

Хабарларга кўра, бино ичида 20га яқин журналист ва маҳаллий ҳукумат вакиллари қолмоқда. Бинодаги лифтлар ишдан чиқарилиб, зинапояларга элтувчи эшиклар қулфлаб қйилган.

Душанба куни эрталаб, бир неча минг кишидан иборат россияпараст намойишчилар Украинанинг янги ҳукумати томонидан тайинланган губернаторни ишдан олиб, ўрнига россияпараст сиёсатчининг тайинланишини талаби билан ҳукумат биноси олдига тўпланди.

Айни пайтда, мамлакат жанубидаги Одесса шаҳрида ҳам бир неча юз кишилик россияпараст намойиш иштирокчилари ҳукумат биносига бостириб киришга уринди, лекин бунинг уддасидан чиқа олмади.
XS
SM
MD
LG