Линклар

logo-print

Ўз қаллиғини ўлдирган жанубий-африкалик спортчи Оскар Писториус ўзига қўйилган айбни тан олмади


Оскар Писториус.

Оскар Писториус.

Жанубий-африкалик олимпиячи, ўз қаллиғини ўлдирганликда айбланаётган Оскар Писториус Претория судида бошланган маҳкамада айбини тан олмади.

27 ёшли Писториус 2013 йилнинг февралида ўз уйида қаллиғини отиб ўлдирган эди. Давлат қораловчилари қотиллик қасддан амалга оширилганини айтмоқда. Лекин Писториус қаллиғи Рива Стинкампни босқинчи деб ўйлаб отиб қўйганини иддао қилмоқда.

Прокурорлар Писториус айбдор, деб топилса, унга умрбод қамоқ жазоси берилишини сўрашларини айтмоқда.

Ўтган ойда эълон қилган баёнотида Писториус “Ривани йўқотишим ва ўша кунги кечинмаларим умрбод мен билан қолади”, деди.

Писториуснинг иккала оёғи ампутация қилинганига қарамасдан у протезлар ёрдамида Олимпия ўйинларида иштирок этган. У 2012 йилда Лондонда Ёзги Олимпия ўйинларида ҳам, паралимпия ўйинларида ҳам иштирок этган.
XS
SM
MD
LG