Линклар

Москва Украинага қўшин Янукович илтимосига биноан киритилганини иддао қилмоқда


Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин.

Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин.

Россия расмийлари Украинада тартиб-интизом ўрнатиш учун рус қўшинларини бу мамлакатга олиб кириш таклифи билан Москвага ҳокимиятдан ағдарилган Виктор Янукович расман мурожаат қилганини иддао қилмоқда.

Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин БМТ Хавфсизлик кенгашининг душанба куни ўтказилган ошиғич мажлисида билдирди.

Чуркин Россияга қочган Янукович Россия президенти Владимир Путин номига ёзилган илтимосномани шанба куни топширганини баён қилди.

АҚШ ва Буюк Британиянинг БМТдаги элчилари сессияда Россия Украинага уйдирилган баҳона билан кириб олганини айтишди.

Бу Хавфсизлик кенгашининг Украина муваффақ ҳукумати Россия қўшинлари тўрт кундан буён Қримга кириб келаётганини айтганидан буён ўтказилаётган учинчи ошиғич мажлисидир.
XS
SM
MD
LG