Линклар

logo-print

Ўзбекистонда болаларга музейга бепул кириш имтиёзи берилади


Тошкентдаги Темурийлар тарихи давлат музейи биноси.

Тошкентдаги Темурийлар тарихи давлат музейи биноси.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакат музейларига ташриф чоғида болалардан пул олмаслик мажбуриятини юкламоқчи.

Жорий йилнинг иккинчи чорагида ишлаб чиқилиши кутилаётган мазкур қонун лойиҳаси ўзбекистонлик болаларга ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари музейларга бепул кириш имкониятини беради.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида йилда бир марта “Музейлар ҳафталиги” ўтказилиши кўзда тутилган. Ҳафталик чоғида Ўзбекистон аҳолиси ҳам музейларга бепул кира олади.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 110 та музей фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг аксарияти пойтахт Тошкентда, шунингдек, мамлакатнинг сайёҳлик марказлари бўлмиш Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида жойлашган.
XS
SM
MD
LG