Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:27

Тошкент бозорларида маҳсулотлар нархи турғун қолмоқда


Тошкентдаги "Чорсу" бозоридан лавҳа.
Тошкентдаги "Чорсу" бозоридан лавҳа.

2014 йилнинг 3 март куни пойтахт бозорларидаги нархлар мобиль мухбирларимиз томонидан ўрганилди ва маҳсулотлар нархида ҳафталик нисбий кўрсаткичлар турғун ҳолатни акс эттирди.


Мобиль мухбирларимизнинг таъкидича, пойтахт бозорларида шу йилнинг 1 мартидан бошлаб патта нархлари 1,1 фоизга оширилди. Аммо бу жараён маҳсулотлар нархига деярли таъсир кўрсатмади.

Пойтахтдаги “Чорсу” бозори гўшт растаси ходими Ғиёс Умарбековга кўра, гўшт нархи кейинги ҳафтада 500-1000 сўмгача тушиши мумкин. Умарбеков бу ҳолатни Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидан сўйиладиган қўй ва молларнинг бозорларга кўпроқ келтирилаётгани билан изоҳлади.

Аксинча, Чирчиқ броллер фабрикаси ходимаси Сарвара Фозиловага кўра, парранда гўшти нистабан қимматлайди, аммо тухум нархи тушиши кутилмоқда. Кунлар исиши билан тухум миқдори кўпаяди, бироқ товуқларнинг сезиларли даражада вазн йўқотиши кузатилади.

“Қўйлиқ” деҳқон бозоридаги гуруч растаси сотувчиси Рая Кимнинг таъкидича, гуруч нархи Наврўз байрамигача деярли ўзгаришсиз қолади. Ким бу вазиятни аҳоли орасида гуруч харидининг пасайгани билан изоҳлади.

Пойтахт бозорларидаги маҳсулотларнинг 3 март кунги нархини қуйидаги жадвалдан ўрганиш мумкин:

Бозор /

Маҳсулот тури
“Қўйлиқ” бозори
“Чорсу” бозори
“Олой” бозори
“Фарҳод” бозори
Қўй гўшти (кг) 19 000-23 000 сўмгача 18 000-22 000 сўмгача 20 000-24 000 сўмгача 19 000-24 000 сўмгача
Мол гўшти (кг) 18 500-22 000 сўмгача 17 000-20 000 сўмгача 19 000-24 000 сўмгача 18 000-23 000 сўмгача
Парранда гўшти (кг) 9 000-13 000 сўмгача 10 000-14 000 сўмгача 10 000-14 000 сўмгача 9 500-13 000 сўмгача
Гуруч (аланга) 2800-3600 сўмгача 2500-3500 сўмгача 3000-4000 сўмгача 2900-3500 сўмгача
Пахта ёғи “Олмос” (литри) 4200-5500 сўмгача 4200-5500 сўмгача 4200-5500 сўмгача 4200-5500 сўмгача
Ун (Олтин дон) 1900 сўм 1900 сўм 2000-2200 сўмгача 2000 сўм
Картошка (оммабоп Санта нави - кг) 1500-1900 сўмгача 1700-1900 сўмгача 1800-2100 сўмгача 1600-1900 сўмгача
Пиёз (кг) 450-750 сўмгача 500-1100 сўмгача 700-1400 сўмгача 500-800 сўмгача
Тухум (донаси) 300-450 сўмгача 280-420 сўмгача 320-480 сўмгача 280-400 сўмгача

“Қора бозор”да сўмнинг хориж валюталарига нисбатан қиймати:

Валюта операцияси/номи АҚШ доллари Россия рубли Қозоғистон тенгеси
харид 2910 сўм 84,2 сўм 19 сўм
сотув 2930 сўм 86 сўм 21 сўм
XS
SM
MD
LG