Линклар

logo-print

Робия Қодир Хитой ҳукуматини уйғурларни “ёмонотлиқ” қилмасликка чақирди


Дунё уйғур қурултойи раҳбари Робия Қодир.

Дунё уйғур қурултойи раҳбари Робия Қодир.

Сургундаги уйғур лидери Робия Қодир Хитой ҳукуматини уйғурларни “ёмонотлиқ” қилиб кўрсатмасликка чақирди.

Шанба куни Хитойнинг жануби-ғарбий минтақасидаги Кунминг шаҳри вокзалида қора кийимдаги бир гуруҳ шахс одамларга пичоқ билан ҳужум қилгани оқибатида 29 одам нобуд бўлди, 130 киши жароҳат олди.

Қароргоҳи Германиянинг Мюнхен шаҳрида жойлашган Дунё уйғур қурултойи раҳбари Робия Қодир Пекин расмийларини мамлакатда озчиликни ташкил этган уйғурларга таъқиб ва тазийқ қилмасликка чақирди.

Ташкилотнинг Интернет сайтида эълон қилинган баёнотда “вазият таранглашган ҳозирги пайтда Хитой ҳукуматининг воқеага холис ёндошуви ва уйғур халқини давлат душмани дея ёмонотлиққа чиқармаслик муҳимлиги” таъкидланган.

Хитой назоратида бўлган Шинжон уйғур мухториятида маҳаллий уйғурлар билан хавфсизлик кучлари ўртасида тез-тез тўқнашувлар рўй беради.

Хитой расмийлари зўравонликлар учун мустақил давлат қуришни мақсад қилган уйғур фаолларини айблаб келади.
XS
SM
MD
LG