Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:54

Уй қамоғида сақланаётган Алексей Навальнийга электрон браслет тақилди


Алексей Навальний Москва шаҳридаги судда, 2014 йил 28 февраль.
Алексей Навальний Москва шаҳридаги судда, 2014 йил 28 февраль.
“Ив Роше” ширкати маблағини ўзлаштирганлик иддаоси бўйича суд қарорига мувофиқ уй қамоғига ўтказилган Кремл танқидчиси Алексей Навальнийнинг қўлига электрон кузатув браслети тақилди.

Буни Алексейнинг рафиқаси Юлия Навальний душанба куни кечқурун Твиттердаги саҳифасида ёзди.

Сешанба куни Жазони ижро этиш федерал хизмати матбуот котиби Кристина Белоусова рухсат этилмаган намойишда полицияга бўйсунмаганлик учун етти кунлик ҳибс муддатини ўтаган Навальнийга 3 март куни электрон кузатув браслет тақиш ҳақида буйруқ берилганини айтди.

Жума куни суд “Ив Роше” ширкати маблағини ўзлаштирганлик ва хизмат салоҳиятларини суиистеъмол қилганлик иддаолари бўйича 28 апрел куни маҳкама бошлангунига қадар Навальнийни уй қамоғида сақлаш ҳақида қарор чиқарди.

Навальнийга Интернетдан фойдаланиш ва ахборот воситалари мухбирлари билан мулоқотда бўлиш таъқиқланган.
XS
SM
MD
LG