Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:33

Мақсад ҳожи Тўхтамишев Қирғизистон Бош муфтийси этиб сайланди


Қирғизистон Бош муфтийси Мақсад ҳожи Тўхтамишев.
Қирғизистон Бош муфтийси Мақсад ҳожи Тўхтамишев.
4 март куни Қирғизистон мусулмонлари қурултойида Мақсад ҳожи Тўхтамишев Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасига раҳбар этиб сайланди.

Қирғизистоннинг аввалги муфтийси Раҳматулла Эгамбердиев ёш аёл билан интим муносабатлари акс этган видео Интернетда тарқалиб кетганидан сўнг январь ойида истеъфо берган.

Ўшандан бери Тўхтамишев Бош муфтийси вазифасини вақтинча бажариб келаётган эди.

Тўхтамишев бир жинсли шахслар интим алоқаларига қарши январь ойида чиқарган фатвоси учун ҳуқуқ ҳимоячилари танқидига учраган.
XS
SM
MD
LG