Линклар

logo-print

Россия президенти Украинадаги ҳокимият ўзгаришини "конституцияга зид" дея атади


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин 4 март куни ўтказган матбуот конференциясида Киевда ҳукумат ўзгаришини “конституцияга зид равишда ҳукуматни ағдариш ва ҳокимиятни қурол ёрдамида эгаллаб олиш” деб атади.

Россия телевидениеси орқали қилган жонли чиқишида Путин ўзгаришлар бўлишини хоҳлаётган украиналикларни тушунишини аммо ҳокимият ноқонуний эгаллаб олингани эътиборсиз қолмаслиги кераклигини таъкидлади.

Россия раҳбари ўз чиқишида Украинанинг ягона легитим президенти ҳокимиятдан четлатилган Виктор Янукович эканини ва бу қонун нуқтаи назаридан баҳс этилмаслигини урғулади.

Россия Президенти Владимир Путин Украинада ҳарбий куч қўллаш учун сабаб йўқлигини билдирди.

Москванинг Қримдаги хатти-ҳаракатини “қонуний” деб айтган Путин Россия ҳарбий кучларининг ҳаракатини “гуманитар миссия” дея изоҳлади.

Айни пайтда, Владимир Путин Россия ўз фуқароларига қарши ҳужумлар уюштирилишига бефарқ қараб тура олмаслигини қўшимча қилди.

Қримни Россия ҳудудига қўшиб олиш нияти йўқлигини урғулаган президент Путин Қрим келажагини қримликлар белгилашини, Москва бунга аралашмаслигини билдирди.

Россия раҳбари, Украинада май ойига белгиланган президентлик сайлови ўтказилмагунча Украина билан нормал муносабатларни қайта тиклаш имконсиз, деди.

Айни пайтда, Путин агар Украинадаги ҳозирги “террор” шароитида сайловлар ўтказилса, Россия унинг натижаларини тан олмаслигини билдирди.

Путинга кўра, ҳокимиятдан ағдарилган Виктор Януковичнинг сиёсий келажаги йўқ. Россия Януковичнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун унга бошпана берган.

Россия президенти агар Украина февраль ойидаги қарзни тўламаса, Украинанинг газ учун Россияга бўлган қарзи икки миллиард АҚШ долларига етиши ҳақида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG