Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Киевга борди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри сешанба куни Киевга ташрифини бошлади.

Айни пайтда, АҚШ расмийлари Украинанинг янги ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун Вашингтон 1 миллиард долларлик ёрдам кўрсатишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

АҚШ Давлат котибининг ташрифи Украинанинг Қрим ярим оролига қўшин киритган Россияга Ғарбнинг босими кучаяётган пайтга тўғри келди.

Ғарб давлатлари Россиядан Қримдан ўз қўшинларини олиб чиқишни акс ҳолда иқтисодий санкциялар жорий этилиши ва дипломатик изоляцияда қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

АҚШ расмийларга кўра, Обама маъмурияти шу ҳафтадан кечиктирмай Россияга нисбатан иқтисодий санкциялар қўллаш масаласини муҳокама қилмоқда.

Ундан олдин АҚШ Мудофаа вазирлиги Россия ҳарбийлари билан барча ҳамкорлик, жумладан, қўшма машқлар, икки томонлама учрашувлар, бандаргоҳларга ташриф ва анжуманлар ўтказиш тўхтатилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG