Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:07

Татаристон Президенти Минниханов Қримга сафар қилади


Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов.
Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов.
Россиянинг Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов Украинанинг Қрим мухтор республикасига сафар қилади.

Миннихановнинг матбуот котиби Андрей Кузмин журналистларга Татаристон президенти Қрим пойтахти Симферополга чоршанба куни боришини билдирди.

Душанба куни Қрим Бош вазири ўринбосари Рустам Темиргалиев Татаристон президенти Қримнинг туб аҳолиси бўлган татарлар билан Россия тарафдори бўлган Қрим кабинети ўртасидаги музокараларга воситачилик қилиши мумкинлигини айтди.

Якшанба куни Татаристон Бош муфтийси Комил Самигуллин Қрим татарлари лидерлари билан учрашган эди.
XS
SM
MD
LG